.”AGRO FINANS LIZING” акциядорлик жамияти (қуйида матн давомида “Жамият”), Таъсисчилар йиғилишининг қарори асосида тузилган (22.02.2006 йилдаги 1-сонли баённомаси) ва муқаддам 17.03.2006 йилда Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳокимиятининг тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси томонидан №001827-08 рақам билан давлат рўйхатидан ўтган.

1.2.”AGRO FINANS LIZING” акциядорлик жамияти барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар бўйича аksiyadorlik jamiyati “PAXTA LIZING” lizing kompaniyasiнинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

1.3. Жамиятнинг фирма номи:

Жамиятнинг тўлиқ фирма номи:

а) Ўзбек тилида:

кирилл алифбосида – “AGRO FINANS LIZING” акциядорлик жамияти;

лотин алифбосида – “AGRO FINANS LIZING” аksiyadorlik jamiyati.

б) Рус тилида:

Акционерное общество “AGRO FINANS LIZING”.

в) инглиз тилида:

Joint-stock company “AGRO FINANS LIZING”.

Жамиятнинг қисқартирилган фирма номи:

а) Ўзбек тилида:

кирилл алифбосида – “AGRO FINANS LIZING” АЖ;

лотин алифбосида – “AGRO FINANS LIZING” AJ.

б) Рус тилида:

АО “AGRO FINANS LIZING”.

в) инглиз тилида:

JSC “AGRO FINANS LIZING”.

Жамият ўз фирма номидан фойдаланиш  ҳуқуқига эга.

1.4.Жамиятнинг жойлашган ери (почта манзили): Ўзбекистон Республикаси, 100156, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чилонзор даҳаси, 20А-мавзе, 9-уй.

1.5.Жамиятнинг электрон почта манзили: info@аgrofinanslizing.uz.

1.6.Жамиятнинг Интернетдаги расмий веб-сайти: www.аgrofinanslizing.uz.

 

ЖАМИЯТ ФАОЛИЯТИНИНГ СОҲАСИ (АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ),

МАҚСАДИ ВА МУДДАТЛАРИ

 

3.1.Жамият фаолиятининг асосий мақсади акциядорларнинг манфаатлари йўлида фойда(даромад) олишдир.

3.2.Жамият фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидагилар ҳисобланади:

турли моддий ва номоддий активларни, кўчар ва кўчмас мулкларни ўз ва (ёки) жалб қилинган маблағлари ҳисобига сотиб олиш ва уларни хўжалик юритувчи субъектларга лизинг шартномалари асосида тақдим қилиш;

лизинг хизматлари кўрсатилишининг ташкил этилиши ва амалга оширилиши бўйича консалтинг хизматларини кўрсатиш;

лизинг хизматлари кўрсатилиши бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва тарқатиш;

лизинг хизматлари кўрсатилиши соҳасида реклама фаолиятини ташкил қилиш.

Ўзбекистон Республикаси бозорини юқори сифатли халқ истеъмоли моллари, импорт ўрнини босувчи ва экспортга мўлжалланган маҳсулот билан тўлдиришга кўмаклашувчи сифатли лизинг хизматларини кўрсатиш;

лизинг олувчиларга лизинг шартлари асосида илғор технологиялар ва ускуналарни қисқа ва узоқ муддатли фойдаланишга бериш;

интенсив боғ ва токзорларни барпо қилиб, тайёр ҳолда (под ключ) хўжалик юритувчи субъектларга, аҳолига лизинг шартномалари асосида бериш;

томчилатиб суғориш, ёмғирлатиб суғориш технологияларни жорий қилган ҳолда ерларни тайёрлаш ва хўжалик юритувчи субъектларга, аҳолига лизинг шартномалари асосида бериш;

меҳмонхона, бизнес-марказ, клиника ва ҳоказоларни қуриб, тайёр ҳолда (под ключ) хўжалик юритувчи субъектларга, аҳолига лизинг шартномалари асосида бериш;

ишлаб чиқаришни ташкил қилиб, тайёр ҳолда (под ключ) хўжалик юритувчи субъектларга, аҳолига лизинг шартномалари асосида бериш;

“НОУ-ХАУ” технологияларини яратиш ва жорий қилиш;

ташкилий техника, компьютерлар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари билан савдо қилиш, уларга сервис хизматларини кўрсатиш;

турли байрамлар, шоу-дастурлар, концертларни ташкил этиш;

ўз ходимларини ва фуқароларни олий ўқув юртларига, шунингдек, малака ошириш ва таълим олиш учун чет элга жўнатишни ташкил этиш;

турли йирик ва кичик корхоналарни ташкил этиш ва корхона фаолиятини кенгайтириш учун улардан фойда олиш;

туризм фаолияти, меҳмонхоналарни ташкил этиш ва ишлатиш, меҳмонларни кутиб олиш ва меҳмонхоналарга жойлаштириш, саломатлик марказларини очиш ва ишлатиш;

транспорт ва экспедиторлик хизматларини кўрсатиш;

нефт-газ маҳсулотлари савдоси, ёқилги қуйиш станцияларини очиш;

қимматли қоғозларнинг биржа бозорларида, кўчмас мулк бозорларида ва хом-ашё биржаларида брокерлик ва дилерлик хизматларини кўрсатиш;

депозитарий фаолияти ва реестр рўйхатини юритиш, эмитентлар учун эмиссия проспектларини тайёрлаш ва қимматли қоғозлар бозоридаги бошқа хизматлар;

божхона брокери фаолияти;

бизнес-режалар, техникавий-иқтисодий асослар, инвестиция лойиҳаларини тузиш ва ташкил этиш;

сайт, дастур тузиш ва веб-дизайн;

компьютерлар, ҳисоблаш ва нусхалаш техникасини ишлаб чиқариш, йиғиш ва сервис хизмати кўрсатиш;

дори-дармон ишлаб чиқариш, импорт ва экспорт қилиш;

ўзига тегишли дорихоналар тармоғи орқали дори-дармонлар, фармацевтика препаратлари, санитария-гигиена, парфюмерия ва бошқа тиббиёт маҳсулотлари савдоси;

маиший хизмат кўрсатиш объектларини тузиш ва юритиш;

нон ва кондитер маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш;

озиқ-овқат маҳсулотлари ва ўсимлик ёғини қайта ишлаш ва қадоқлаш бўйича янги технологияларни жорий қилиш;

супермаркетлар ва махсус магазинларни ташкил қилиш;

қурилиш материалларни ишлаб чиқариш ва сотиш;

таъмирлаш-қурилиш, қурилиш-монтаж, лойиҳа-меъморий ишлари, офис ва биноларнинг дизайнини ишлаб чиқиш;

офислар меҳмонхоналар,ресторанлар кафе-барлар, умумий овқатланиш корхоналарини қуриш, улардан фойдалариш ва ижарага бериш;

сайёҳлик фаолиятини ташкил этиш;

халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқариш ва сотиш;

воситачилик кимошди савдоларини ташкил этиш;

турли техникавий хизматларни кўршлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, қайта ишлаш ва сотиш;

техникавий хизмат кўрсатиш ва автосервис манзилларини ташкил этиш;

автомобиллар ва бошқа мототехника савдоси;

автомобиллар ва қишлоқ хужалиги техникасининг эҳтиёт қисмлари билан савдо қилиш;

аҳоли ва ташкилотларга транспорт хизматларини кўрсатиш.

улгуржи савдо;

чакана савдо;

воситачилик фаолияти;

умумий овқатланиш жойлари ташкил этиш;

молиявий ва консалтинг хизматлари;

ташқи иқтисодий фаолият, шу жумладан импорт ва экспорт амалиётларини амалга ошириш билан шуғулланади.

3.3.Жамият шунингдек Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига зид келмайдиган бошқа фаолиятни амалга оширишга ҳақлидир.

3.4.Жамият ўзининг молиявий ва ишлаб чиқариш фаолиятини ҳам ўзининг кучлари билан ҳам, амалдаги қонунчилик ҳужжатларига зид келмайдиган шартномалар ва контрактларни тузган ҳолда, давлат ташкилотларини, корхоналарни, чет эл фирмаларини ва жисмоний шахсларни жалб қилган ҳолда амалга ошириши мумкин.

3.5.Лицензия олинишини талаб этадиган фаолият Жамият томонидан тегишли лицензия олинганидан кейин амалга оширилади.

3.6.Жамият чекланмаган фаолият муддатига тузилади.

Перевести текст на: ru en