Акционерное Общество "Агро Финанс Лизинг"

 “AGRO FINANS LIZING” AЖ акциядорлари диққатига!

 AGRO FINANS LIZING” AЖ Сизга маълум киладики, акциядорларнинг 2021 йил якуни бўйича навбатдаги йиллик умумий йиғилиши 2022 йил 21 июнь куни соат 11-00 да жамият маъмурият биносида бўлиб ўтади. 

Акциядорларни рўйхатга олиш соат 10-00 дан бошланади. 

Манзил: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чилонзор даҳаси, 20А-мавзе, 9-уй. e-mail: info@аgrofinanslizing.uz. 

Йиғилиш кун тартиби: 

  1. Жамият Кузатув кенгаши раисининг 2021 йил якуни бўйича ҳисоботини эшитиш. 
  2. Жамият Бошқарув раисининг 2021 йил якуни бўйича ҳисоботини кўриб чиқиш. 
  3. Жамиятнинг 2021 йил молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан МЧЖ шаклидаги “XB FINANCE KONSULTING” аудиторлик ташкилотининг хулосасини тасдиқлаш.
  4. Жамиятнинг 2021 йил молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан Тафтиш комиссиясининг ҳисоботи ва хулосасини эшитиш.
  5. Жамиятнинг 2021 молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича йиллик ҳисоботини, бухгалтерия балансини, фойда ва зарарлари ҳисобварағини тасдиқлаш.
  6. 2021 йил якуни бўйича олинган соф фойдани тақсимлаш, акциялар бўйича дивидендлар миқдори ва уларни тўлаш тартибини тасдиқлаш.
  7. Жамият Тафтиш комиссияси аъзоларига 2021 йил фаолияти учун моддий рағбатлантириш миқдорини тасдиқлаш.
  8. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
  9. Жамият Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
  10. Жиззах вилояти, Зомин туманида барпо этилган интенсив боғ ва павловния плонтациясини тадбиркорларга лизингга бериш, олди-сотди шартномаси асосида сотиш тўғрисида.
  11. Жамиятнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
  12. Жамиятнинг аффилланган шахслари билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимларни маъқуллаш. 

Йиғилишга қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 2022 йил 15 июнь ҳолатида шакллантирилган акциядорларнинг реестрига асосан тузилади. 

Акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилишига қатнашиш ва овоз бериш ҳуқуқига эга акциядорлар шахсини тасдиқловчи ҳужжат, акциядорлар вакиллари эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари шарт. 

Акциядорлар Умумий йигилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан “AGRO FINANS LIZING” AЖда танишишлари мумкин. 

Маълумот учун телефон: (71) 216-60-76. 

Жамият Кузатув кенгаши 

“Agro Finans Lizing” AЖ акциядорлари диққатига!

“AGRO FINANS LIZING” AЖ Сизга маълум киладики, акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2021 йил 24 сентябрь куни соат 11-00 да жамият маъмурият биносида бўлиб ўтади.
Акциядорларни рўйхатга олиш соат 10-00 дан бошланади. Манзил: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чилонзор даҳаси, 20А-мавзе, 9-уй. E-mail: info@аgrofinanslizing.uz. 

Йиғилиш кун тартиби:

  1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
  2. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.
  3. Жамиятнинг янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш.

Йиғилишга қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 2021 йил 20 сентябрь ҳолатида шакллантирилган акциядорларнинг реестрига асосан тузилади. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишига қатнашиш ва овоз бериш ҳуқуқига эга акциядорлар шахсини тасдиқловчи ҳужжат, акциядорлар вакиллари эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари шарт. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йигилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чилонзор даҳаси, 20А-мавзе, 9-уй манзили бўйича “AGRO FINANS LIZING” AЖ маъмурият биносида танишишлари мумкин.

Маълумот учун телефонлар: (71) 216-60-76.
Жамият Кузатув кенгаши

07.09.2021   

“Agro Finans Lizing” AЖ акциядорлари диққатига!

“AGRO FINANS LIZING” AЖ Сизга маълум киладики, акциядорларнинг 2020 йил якуни бўйича навбатдаги йиллик умумий йиғилиши 2021 йил 30 июнь куни соат 11:00 да жамият маъмурият биносида бўлиб ўтади. Акциядорларни рўйхатга олиш соат 10:00 дан бошланади. Манзил: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чилонзор даҳаси, 20А-мавзе, 9-уй.
e-mail: info@аgrofinanslizing.uz. 

Йиғилиш кун тартиби:

  1. Жамият Кузатув кенгаши раисининг 2020 йил якуни бўйича ҳисоботини эшитиш.
  2. Жамият Бошқарув раисининг 2020 йил якуни бўйича ҳисоботини кўриб чиқиш.
  3. Жамиятнинг 2020 йил молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан МЧЖ шаклидаги “NAZORAT-AUDIT” аудиторлик ташкилотининг хулосасини тасдиқлаш.
  4. Жамиятнинг 2020 йил молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан тафтиш комиссиясининг ҳисоботи ва хулосасини эшитиш.
  5. Жамиятнинг 2020 молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича йиллик ҳисоботини, бухгалтерия балансини, фойда ва зарарлари ҳисобварағини тасдиқлаш.
  6. Жамиятнинг 2021 йил молия-хўжалик фаолиятини Миллий ва Халқаро аудит стандартларига мувофиқ аудиторлик текшируви ўтказиш учун ташқи аудиторни ва унинг хизматига тўланадиган ҳақ миқдори чегарасини тасдиқлаш.
  7. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
  8. Жамият Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
  9. “AGRO FINANS LIZING” AЖнинг “Акциядорларнинг умумий йиғилиши тўғрисида”ги, “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги ва “Ижроия органи тўғрисида”ги Низомларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш.
  10. Жамиятнинг аффилланган шахслари билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимларни маъқуллаш.

Йиғилишга қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 2021 йил 24 июнь ҳолатида шакллантирилган акциядорларнинг реестрига асосан тузилади.
Акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилишига қатнашиш ва овоз бериш ҳуқуқига эга акциядорлар шахсини тасдиқловчи ҳужжат, акциядорлар вакиллари эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари шарт. Акциядорлар Умумий йигилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан “AGRO FINANS LIZING” AЖда танишишлари мумкин.

Маълумот учун телефонлар: (71) 216-60-76, (95) 177-02-16.
Жамият Кузатув кенгаши
10.06.2021

“Agro Finans Lizing” AЖ акциядорлари диққатига!

“AGRO FINANS LIZING” AЖ Сизга маълум киладики, акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2021 йил 21 май куни соат 11-00 да жамият маъмурият биносида бўлиб ўтади. Акциядорларни рўйхатга олиш соат 10-00 дан бошланади.
Манзил: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чилонзор даҳаси, 20А-мавзе, 9-уй. e-mail: info@аgrofinanslizing.uz.

Йиғилиш кун тартиби:

1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
2. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.
3. Жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
4. Жамиятнинг эълон қилинган акцияларининг энг кўп миқдорини белгилаш.
5. Жамиятнинг янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш.

Йиғилишга қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 2021 йил 17 май ҳолатида шакллантирилган акциядорларнинг реестрига асосан тузилади. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишига қатнашиш ва овоз бериш ҳуқуқига эга акциядорлар шахсини тасдиқловчи ҳужжат, акциядорлар вакиллари эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари шарт.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йигилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чилонзор даҳаси, 20А-мавзе, 9-уй манзили бўйича “AGRO FINANS LIZING” AЖ маъмурият биносида танишишлари мумкин.

Маълумот учун телефонлар: (71) 216-60-76.
Жамият Кузатув кенгаши
29.04.2021