Жорий йилнинг 19 октябрь куни “Agrobank” АТБ томонидан “Agro Finans Lizing” акциядорлик жамиятининг трансформация жараёнлари бўйича “Pricewaterhouse Coopers Central Asia and Caucasus B.V.” (PwC) халқаро компанияси “Тараққиёт стратегияси” лойиҳасини ишлаб чиқилиши юзасидан амалга ошириладиган ишларга бағишланган тақдимот бўлиб ўтди.
“Agro Finans Lizing” АЖ ва PwC халқаро компанияси томонидан ишлаб чиқиладиган трансформация жараёнларида узоқ муддатли кўзланган стратегик режаларни амалга ошириш, ривожланиш моделлари ва янги лизинг хизматларини ишлаб чиқишдан иборатдир.
Тақдимот давомида трансформация жараёнида хорижий тажриба ва тизимни рақамлаштириш, корпоратив бошқарув, мижозлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштирилиши доир масалалар муҳокама қилинди.